«қозоғистон воқеалари» тегли мақолалар


Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилди
23 декабр 2022, 14:43

Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилди

Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ўрнатилган «Тағзим» ёдгорлиги очилди. Маросимда Қозоғистон президенти қатнашди. У фожиали ҳодисаларни доимо ёдда тутиш лозимлигини, шу боис ёдгорлик ўрнатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади. Воқеалар давомида 238 киши ҳалок бўлганди.

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда
14 март 2022, 13:04

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда

Қозоғистон бош прокуратураси хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилинган. Улар тартибсизликларда иштирок этиш ва ўғриликда гумонланмоқда.

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори
14 март 2022, 12:28

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори

Қозоғистон бош прокурори январь воқеалари вақтида жами 230 киши ҳалок бўлгани, шундан 19 нафари ҳарбийлар эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вафот этганларнинг энг кўпи Олмаота шаҳрига (139 киши) тўғри келмоқда. 20 нафар фуқаро эса тасодифан отишмалар оқибатида ҳалок бўлган. Тартибсизликларга Қозоғистон МХҚнинг собиқ раиси ва собиқ мудофаа вазири ҳам алоқадорлиги айтилмоқда.

Назарбоев: «Элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ»
18 январ 2022, 17:04

Назарбоев: «Элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ»

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги фожиали воқеалардан сўнг биринчи марта баёнот билан чиқди. У 2019 йилдан бери нафақада экани ва ҳеч қаерга кетмаганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Токаев «барча ҳокимиятга эга», «элитада ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ», — деди у.

ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди
18 январ 2022, 14:03

ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди

ТИВ расмий вакили «Жибек жоли» ўтиш пунктида Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигини рад этди.

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб 2 кунда қайтган
15 январ 2022, 21:51

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб 2 кунда қайтган

Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.

«Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди» — Шавкат Мирзиёев
13 январ 2022, 18:04

«Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги вазиятга тўхталиб ўтди. «Биз учун яқин қўшни ва қардош Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди», — деди у. Президент қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бораётгани ҳамда одамлар осойишта ҳаётга қайтаётганини таъкидлади.

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент
11 январ 2022, 15:23

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент

КХШТнинг Қозоғистондаги асосий миссияси якунланди, контингентни олиб чиқиш 2 кундан кейин бошланади ва бу жараён 10 кундан ошмайди, деди президент Қасим-Жомарт Токаев. Унинг таъкидлашича, иттифоқчиларга мурожаат қилиш вақтида ҳукумат Олмаота, кейинчалик эса мамлакат устидан назоратни бутунлай йўқотиши мумкин эди. Президент Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик таҳдидининг олдини ўз вақтида бартараф эта олмаганини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг